Меҳнат кодекси 90-моддаси

Жамоа келишувларининг шахслар доираси бўйича амал қилиши

Жамоа келишувининг амал қилиши вакиллари ушбу келишувни тузган ходимлар ва иш берувчиларга нисбатан татбиқ этилади. Уч томонлама жамоа келишуви тузилган тақдирда унинг амал қилиши ушбу келишув тарафи бўлган ижро этувчи ҳокимият органига нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бош жамоа келишуви Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ходимлар ва иш берувчиларга, шунингдек барча ижро этувчи ҳокимият органларига нисбатан татбиқ этилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.