Меҳнат кодекси 88-моддаси
Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш
Тарафлар томонидан имзоланган жамоа келишуви, унинг иловалари етти кунлик муддатда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия томонидан жамоа келишуви тарафларига, шунингдек хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекциясига юборилади. (88-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Жамоа келишувининг кучга кириши уни хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш фактига боғлиқ бўлмайди. Жамоа келишувида ходимларнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирувчи шартлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси уларни бартараф этиш мақсадида жамоа келишуви тарафларини бу ҳақда хабардор қилади ҳамда қонунчиликда белгиланган чораларни кўради. (88-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Жамоа келишувларини, уларга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 87. Жамоа келишувлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ушбу келишувларни тузиш тартиби
Кейинги модда →
Модда 89. Жамоа келишувларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Қўшни моддалар
- 84Бош жамоа келишуви
- 85Жамоа келишувларининг мазмуни ва тузилиши
- 86Жамоа келишувлари шартларининг ҳақиқий эмаслиги
- 87Жамоа келишувлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ушбу келишувларни тузиш тартиби
- 89Жамоа келишувларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
- 90Жамоа келишувларининг шахслар доираси бўйича амал қилиши
- 91Жамоа келишувларининг кучга кириши ва амал қилиш муддати
- 92Жамоа келишувларини эълон қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.