Меҳнат кодекси 579-моддаси
Яраштирув тартиб-таомилларида иштирок этишдан бўйин товлаш
Жамоавий меҳнат низоси тарафларидан бири яраштириш комиссиясини тузишда ёки унинг ишида иштирок этишдан бўйин товлаган тақдирда, жамоавий меҳнат низосининг бошқа тарафи кейинги иш кунидан (сменадан) кечиктирмай жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш) тўғрисида музокаралар ўтказишни талаб қилишга ҳақли. Жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан бири жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш) тўғрисидаги музокаралардан бўйин товлаган тақдирда, жамоавий меҳнат низосининг бошқа тарафи кейинги иш кунидан (сменадан) кечиктирмай, жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш) тўғрисида музокаралар ўтказишни талаб қилишга ҳақли. Иш берувчи (иш берувчининг вакили) вақтинчалик меҳнат арбитражини тузишдан, жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) учун доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражига ўтказишдан ёки жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этишдан бўйин товлаган тақдирда, яраштирув тартиб-таомиллари жамоавий меҳнат низосини ҳал этишга (тартибга солишга) олиб келмаган деб ҳисобланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 578. Жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этувчи шахслар учун кафолатлар
Кейинги модда →
Модда 580. Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) жараёнида меҳнат низосининг тарафлари эришган келишувлар ва уларнинг бажарилиши устидан назорат
Қўшни моддалар
- 575Жамоавий меҳнат низосини медиатор иштирокида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 576Жамоавий меҳнат низосини меҳнат арбитражида ҳал этиш (тартибга солиш)
- 577Жамоавий меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари
- 578Жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этувчи шахслар учун кафолатлар
- 580Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) жараёнида меҳнат низосининг тарафлари эришган келишувлар ва уларнинг бажарилиши устидан назорат
- 581Даъво хусусиятига эга жамоавий меҳнат низоларини судда кўриб чиқиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.