Меҳнат кодекси 567-моддаси

Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органларнинг қарорига биноан тўланган суммаларни қайтариб ундириб олишнинг чекланиши

Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қарорига, шунингдек якка тартибдаги меҳнат низоси бўйича суднинг қарорига кўра ходимга тўланган суммаларни қарор бекор қилинганида ундан қайтариб ундириб олишга фақат бекор қилинган қарор ходим томонидан берилган ёлғон маълумотларга ёки унинг томонидан тақдим этилган қалбаки ҳужжатларга асосланган ҳолларда йўл қўйилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.