Меҳнат кодекси 47-моддаси
Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг фаолиятига тўсқинлик қилишни тақиқлаш
Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг қонуний фаолиятига ҳар қандай шаклда тўсқинлик қилиш тақиқланади. Иш берувчиларнинг ташаббуси билан ходимлар вакилларининг фаолиятини тугатишга йўл қўйилмайди. Ходимлар вакилларининг қонуний фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ёхуд ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларни содир этган иш берувчилар, улар ваколат берган шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўлади. Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг фаолияти ўз таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда, шунингдек суднинг қарори билан тугатилиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 46. Иш берувчиларнинг вакиллари
Кейинги модда →
Модда 48. Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизими
Қўшни моддалар
- 43Ходимлар вакилларининг ҳуқуқлари
- 44Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга бериладиган меҳнат кафолатлари
- 45Иш берувчиларнинг ходимлар вакилларининг фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратишга доир мажбуриятлари
- 46Иш берувчиларнинг вакиллари
- 48Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизими
- 49Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия
- 50Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар
- 51Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ комиссиялари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.