Меҳнат кодекси 44-моддаси
Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга бериладиган меҳнат кафолатлари
Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишга ҳамда ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга ошириши муносабати билан иш берувчилар, уларнинг вакиллари томонидан бирор-бир шаклдаги таъқиб қилинишдан ҳимоя қилиниш кафолатланади. Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллашга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугаганидан кейин икки йил ичида иш берувчининг ташаббуси билан мазкур шахслар ўз фаолиятини амалга оширган вакиллик органининг олдиндан розилигини олмасдан бекор қилишга йўл қўйилмайди. Ходимларнинг тегишли вакиллик органи раҳбари бўлган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллашга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек ходимларнинг вакиллик органи раҳбари бўлган ходим билан меҳнатга оид муносабатларни унинг ваколатлари тугаганидан кейин икки йил ичида иш берувчининг ташаббуси билан мазкур вакиллик органи иштирокчи бўлган ходимларнинг тегишли ҳудудий ёки тармоқ бирлашмасининг олдиндан розилигини олмасдан бекор қилишга йўл қўйилмайди. Ходимларнинг вакиллик органидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги оқибатида ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилган ходимларга уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугаганидан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади. Касаба уюшмаси органларига сайланган ходимларга тегишли иш (лавозим) бериш имконияти бўлмаган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида ёки жамоа келишувларида, жамоа шартномасида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 43. Ходимлар вакилларининг ҳуқуқлари
Кейинги модда →
Модда 45. Иш берувчиларнинг ходимлар вакилларининг фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратишга доир мажбуриятлари
Қўшни моддалар
- 40Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликнинг меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган ҳуқуқий ҳужжатлари
- 41Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни амалга ошириш шакллари
- 42Ходимларнинг вакиллиги
- 43Ходимлар вакилларининг ҳуқуқлари
- 45Иш берувчиларнинг ходимлар вакилларининг фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратишга доир мажбуриятлари
- 46Иш берувчиларнинг вакиллари
- 47Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг фаолиятига тўсқинлик қилишни тақиқлаш
- 48Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизими
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.