Меҳнат кодекси 51-моддаси
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ комиссиялари
Тармоқ даражасида ходимлар ва иш берувчиларнинг тенг сонли вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ёхуд уч томонлама комиссиялар тузилиши мумкин. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама тармоқ комиссияси таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари вакиллари киради. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссияси ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари таклифи асосида тузилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссияси таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг тармоқ бирлашмалари вакиллари, шунингдек тегишли тармоқдаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари киради. Тегишли тармоқдаги давлат республика ижро этувчи ҳокимият органлари иш берувчилар сифатида иш юритган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама тармоқ комиссиясида иштирок этади. (51-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан таркиби тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Ходимлар вакилларининг шахсий таркиби ходимларнинг тегишли тармоқ бирлашмаси томонидан, иш берувчилар вакилларининг шахсий таркиби иш берувчиларнинг тармоқдаги бирлашмаси, тегишли тармоқ республика ижро этувчи ҳокимият органлари вакилларининг шахсий таркиби эса ушбу орган раҳбари томонидан белгиланади. (51-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 50. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар
Кейинги модда →
Модда 52. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика комиссияси
Қўшни моддалар
- 47Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг фаолиятига тўсқинлик қилишни тақиқлаш
- 48Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизими
- 49Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия
- 50Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар
- 52Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика комиссияси
- 53Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар ваколатларининг муддати
- 54Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзосининг фаолиятини тугатиш ёки уни вақтинча алмаштириш
- 55Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг ваколатлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.