Меҳнат кодекси 45-моддаси
Иш берувчиларнинг ходимлар вакилларининг фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратишга доир мажбуриятлари
Иш берувчилар: ходимлар вакилларининг ҳуқуқларини бузмаслиги, уларнинг фаолиятига кўмаклашиши; ходимларнинг манфаатларига дахлдор қарорлар қабул қилингунига қадар ходимлар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ўтказиши, қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда эса уларнинг розилигини олиши; ходимлар вакилларининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиши ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида уларга ёзма шаклда асосланган тарзда хабар қилиши; ходимларнинг вакилларини улар қайси ходимлар манфаатларини ифодалаётган бўлса, ўша ходимларнинг иш жойларига монеликсиз киритиши; ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатлари масалаларига оид зарур ахборотни ходимлар вакилларига бепул тақдим этиши; ходимларнинг вакиллари ўз вазифаларини бажариши учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлаши; ходимларнинг вакили бўлган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахсларга иш вақтида ходимларнинг манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажариш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда вақт бериши. Кўрсатилган шахсларга тақдим этиладиган вақтнинг аниқ давомийлиги жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчилар ёки уларнинг вакиллари билан келишиб белгиланади. Бунда ушбу вақтнинг давомийлиги иш ҳафтаси соатлари миқдорининг ўттиз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас; ходимларнинг вакилларига жамоа келишувларида, жамоа шартномасида белгиланган мақсадлар учун ва миқдорларда маблағлар ажратиши шарт. Иш берувчиларнинг зиммасида ходимлар вакилларига нисбатан қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 44. Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга бериладиган меҳнат кафолатлари
Кейинги модда →
Модда 46. Иш берувчиларнинг вакиллари
Қўшни моддалар
- 41Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни амалга ошириш шакллари
- 42Ходимларнинг вакиллиги
- 43Ходимлар вакилларининг ҳуқуқлари
- 44Ходимларнинг вакиллик органлари таркибига сайланган шахсларга бериладиган меҳнат кафолатлари
- 46Иш берувчиларнинг вакиллари
- 47Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг фаолиятига тўсқинлик қилишни тақиқлаш
- 48Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизими
- 49Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.