Меҳнат кодекси 50-моддаси
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар
Ходимлар ва иш берувчиларнинг тенг сонли вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ёхуд уч томонлама ҳудудий комиссиялар тузилиши мумкин. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама ҳудудий комиссия таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳудудий бирлашмалари вакиллари киради. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама ҳудудий комиссия ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳудудий бирлашмалари таклифи асосида тузилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама ҳудудий комиссия таркибига ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳудудий бирлашмалари вакиллари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари киради. Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан таркиби тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Ходимлар вакилларининг шахсий таркиби ходимларнинг тегишли ҳудудий бирлашмаси томонидан, иш берувчилар вакилларининг шахсий таркиби иш берувчиларнинг ҳудудий бирлашмаси томонидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи вакилларининг шахсий таркиби эса ушбу орган раҳбари томонидан белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 49. Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия
Кейинги модда →
Модда 51. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ комиссиялари
Қўшни моддалар
- 46Иш берувчиларнинг вакиллари
- 47Ходимлар ва иш берувчилар вакилларининг фаолиятига тўсқинлик қилишни тақиқлаш
- 48Меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик органлари тизими
- 49Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия
- 51Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича тармоқ комиссиялари
- 52Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика комиссияси
- 53Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар ваколатларининг муддати
- 54Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзосининг фаолиятини тугатиш ёки уни вақтинча алмаштириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.