Меҳнат кодекси 49-моддаси

Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия

Бошланғич даражада ходимлар ва иш берувчининг тенг сонли вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама комиссия тузилади. Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан таркиби иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувига кўра белгиланади. Иш берувчи вакилларининг шахсий таркиби иш берувчининг буйруғи билан, касаба уюшмаси қўмитаси вакилларининг шахсий таркиби эса касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан тасдиқланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.