Меҳнат кодекси 463-моддаси
Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай тизимида эса ҳақиқатда бажарилган иш ҳажми учун амалга оширилади. Ишлаб чиқариш нормалари ва ишбай нархлар ишларни бажариш учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган нормал иш вақтидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра белгиланади. Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори иш берувчининг ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари билан таққосланадиган бўлиши керак. Масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, башарти у меҳнат нормаларини ва меҳнат вазифаларини бажарса, қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги ва бирон-бир энг катта миқдор билан чекланмаслиги керак. Масофадан туриб ишловчи ходим ўз меҳнатини амалга ошираётган жойда иш ҳақига нисбатан ҳудудий коэффициент белгиланган бўлса, масофадан туриб ишловчи ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ушбу коэффициент ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 462. Масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили
Кейинги модда →
Модда 464. Масофадан туриб ишловчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш
Қўшни моддалар
- 459Масофадан туриб ишловчи ходимларнинг меҳнатини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 460Масофадан туриб ишловчи ходимнинг ва иш берувчининг ҳамкорлиги
- 461Масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш вақти
- 462Масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили
- 464Масофадан туриб ишловчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш
- 465Вахта усулида ишлаш тўғрисидаги умумий қоидалар
- 466Ходимларнинг айрим тоифаларини вахта усулидаги ишларга жалб қилишни чеклаш
- 467Вахтанинг давомийлиги
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.