Меҳнат кодекси 462-моддаси

Масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили

Агар масофадан туриб ишловчи ходим меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ давомийлиги узоқроқ бўлган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаса, унинг ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календарь кундан кам бўлиши мумкин эмас. Масофадан туриб ишловчи ходимга ҳар йилги меҳнат таътилини ва бошқа турдаги таътилларни бериш тартиби масофадан туриб ишлаш ҳақидаги меҳнат шартномасида ушбу Кодексга ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.