Меҳнат кодекси 458-моддаси
Вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтишга ёки масофадан ишлашга ўтказишга доир устувор ҳуқуққа эга бўлган ходимларнинг тоифалари
Табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда иш берувчида тегишли техник ва ташкилий имкониятлар мавжуд бўлганда вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш ёки ўтказиш учун устувор ҳуқуқ бериладиган ходимларнинг тоифалари қуйидагилардан иборат: ҳомиладор аёллар; ўн тўрт ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари, васийлари; ногиронлиги бўлган шахслар; ёшга доир пенсионерлар; ногиронлиги бўлган шахсларни ёки оиланинг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган бемор аъзоларини парваришлаётган ходимлар. Жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида назарда тутилган ходимларнинг бошқа тоифалари ҳам вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш ёки ўтказиш учун устувор ҳуқуққа эга бўлиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 457. Ходимни масофадан туриб ишлашга қабул қилишни ва ўтказишни расмийлаштириш
Кейинги модда →
Модда 459. Масофадан туриб ишловчи ходимларнинг меҳнатини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
Қўшни моддалар
- 454Иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш
- 455Масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими
- 456Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси
- 457Ходимни масофадан туриб ишлашга қабул қилишни ва ўтказишни расмийлаштириш
- 459Масофадан туриб ишловчи ходимларнинг меҳнатини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 460Масофадан туриб ишловчи ходимнинг ва иш берувчининг ҳамкорлиги
- 461Масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш вақти
- 462Масофадан туриб ишловчи ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътили
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.