Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 8-моддаси
Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишни амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги экспертизасининг ижобий хулосаси бўлиши зарур. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқишларга йўл қўйилмайди. Хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилотлар хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатиш жараёнида белгиланган тартибда муаллифлик назоратини амалга оширади. Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш белгиланган тартибда ўтказилади. Хавфли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиб олиш жараёнида хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, ташкилотнинг хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектида авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёрлиги текширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006
← Олдинги модда
Модда 7. Саноат хавфсизлиги талаблари
Кейинги модда →
Модда 9. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Қўшни моддалар
- 4Хавфли ишлаб чиқариш объектлари
- 5Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш
- 6Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш
- 7 ·Саноат хавфсизлиги талаблари
- 9Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
- 10Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари
- 11Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик кўришга оид саноат хавфсизлиги талаблари
- 12Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.