Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 4-моддаси
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига: 1) қуйидаги хавфли моддалар: портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган моддалар; тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб зарарли моддалар; муайян турдаги ташқи таъсир чоғида иссиқлик ажратган ва газлар ҳосил қилган ҳолда ўз-ўзидан жуда тез тарқаладиган кимёвий ўзгарувчан портловчи моддалар; инсон соғлиғи ва атроф муҳит учун хавфли концентрацияли моддалар мавжуд бўлган ишлаб чиқариш чиқиндилари фойдаланиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган; 2) 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган; 3) кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлардан (тоғ темир йўлларидан) фойдаланиладиган; 4) қора ва рангли металлар эритмалари ҳамда ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган; 5) кончилик ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари, шунингдек ер ости шароитида иш олиб бориладиган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектлари киради.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006
← Олдинги модда
Модда 3. Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса
Кейинги модда →
Модда 5. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш
Қўшни моддалар
- 1 ·Ушбу Қонуннинг мақсади
- 2 ·Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик
- 3Саноат хавфсизлиги. Авария ва нохуш ҳодиса
- 5Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш
- 6Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш
- 7 ·Саноат хавфсизлиги талаблари
- 8Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.