Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 10-моддаси

Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари

Хавфли ишлаб чиқариш объектининг ходимлари: саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари; (10-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) саноат хавфсизлиги соҳасида тайёргарликдан ва аттестациядан ўтишлари; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария ёки нохуш ҳодиса ҳақида тегишли шахсларни дарҳол хабардор қилишлари; хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, ишларни белгиланган тартибда тўхтатиб туришлари; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ишларни амалга оширишда белгиланган тартибда иштирок этишлари шарт.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.