Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 5-моддаси

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш

Хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида албатта ҳисобга олинади. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига аосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон) Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ушбу Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ амалга оширилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.