Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 11-моддаси

Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик кўришга оид саноат хавфсизлиги талаблари

Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот: хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирларини режалаштириши ҳамда амалга ошириши; тегишли профессионал авария-қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатишга доир шартномалар тузиши, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса ўз авария-қутқарув хизматларини ёки ходимлари жумласидан штатсиз авария-қутқарув тузилмаларини ташкил этиши; (11-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш учун қонунчиликка мувофиқ молиявий маблағлар ва моддий ресурсларнинг захирасига эга бўлиши; (11-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) хавфли ишлаб чиқариш объектида авария ёки нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, ходимларини бажариладиган ҳаракатларга ўқитиши; хавфли ишлаб чиқариш объектида авария эҳтимолини назарда тутган ҳолда кузатиш, хабар қилиш, алоқа ва ҳаракатларга кўмаклашиш тизимларини ташкил этиши, шунингдек мазкур тизимларни яроқли ҳолатда сақлаб туриши шарт.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.