Саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун 9-моддаси
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот: саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя этиши; (9-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимлари штатининг белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилишини таъминлаши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги ишга оид малака талабларига жавоб берадиган ва кўрсатилган ишга тиббий жиҳатдан лойиқ шахсларни қўйиши; хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг тайёргарликдан ва аттестациядан ўтказилишини таъминлаши; ишлаб чиқариш жараёни устидан назорат қилувчи зарур асбоблар ва тизимларнинг белгиланган талабларга мувофиқ мавжуд бўлиши ҳамда ишлашини таъминлаши; ушбу Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилишини, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмалари диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини белгиланган муддатларда ва махсус ваколатли давлат органи ёки қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган ёзма кўрсатмасига биноан таъминлаши; (9-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) бегона шахсларнинг хавфли ишлаб чиқариш объектига рухсатсиз киришининг олдини олиши; хавфли моддаларни сақлашга оид саноат хавфсизлиги талабларининг бажарилишини таъминлаши; саноат хавфсизлиги декларациясини белгиланган тартибда ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши; махсус ваколатли давлат органи ва қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларининг буйруқлари, қарорлари ва ёзма кўрсатмаларини бажариши; (9-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) авария ёки нохуш ҳодиса юз берган, шунингдек саноат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланишни тўхтатиб туриши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширишда иштирок этиши, аварияга олиб келган сабабларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриши; хавфли ишлаб чиқариш объектида нохуш ҳодисанинг юзага келганлиги сабабларини таҳлил қилиши, мазкур сабабларнинг бартараф этилиши ва олдини олиш чораларини кўриши; махсус ваколатли давлат органини, қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳолини хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария тўғрисида ўз вақтида белгиланган тартибда хабардор қилиши; (9-модда биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) авария юз берган тақдирда, хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш чораларини кўриши; хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар ва нохуш ҳодисалар ҳисобини олиб бориши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-57, 28.09.2006
← Олдинги модда
Модда 8. Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
Кейинги модда →
Модда 10. Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари
Қўшни моддалар
- 5Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялаш
- 6Саноат хавфсизлиги соҳасида давлат томонидан тартибга солиш
- 7 ·Саноат хавфсизлиги талаблари
- 8Хавфли ишлаб чиқариш объектини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга оид саноат хавфсизлиги талаблари
- 10Хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талаблари
- 11Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш бўйича ҳаракатларга тайёргарлик кўришга оид саноат хавфсизлиги талаблари
- 12Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
- 13 ·Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техника қурилмаларини сертификатлаштириш.
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.