Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 13-моддаси

Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари

Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар: давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланиши устидан белгиланган тартибда назорат олиб бориши; аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олиши, уларни аниқлаши ва бартараф этиши; (13-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) аниқланган хавфлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор қилиши; юқумли касалликларнинг ва юқумли бўлмаган оммавий касалликларнинг пайдо бўлиши, тарқалиши сабаблари ҳамда шарт-шароитларини аниқлаши; жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиши ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўриши; санитария-эпидемиологик вазият ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларни хабардор қилиши шарт. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. (13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни моддалар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.