Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 12-моддаси
Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади: а) санитария қоидаларининг, нормаларининг ва гигиена нормативларининг йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берган ҳолда, давлат органларидан ва бошқа органлардан, юридик ва жисмоний шахслардан уларнинг бартараф этилишини талаб қилиш; б) объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларида санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш; в) белгиланган тартибда давлат органларига ва бошқа органларга, юридик ва жисмоний шахсларга: аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳалари ҳамда объектларни жойлаштириш бўйича истиқбол режалари, шунингдек корхоналарни, биноларни ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш лойиҳалари юзасидан; қурилиш учун ер участкалари бериш, хўжалик ва маиший мақсадларда сувдан фойдаланиш жойларини ҳамда оқова сувлар тозаланганидан кейин уларни тушириб юбориш шартларини аниқлаш, заҳарли, кимёвий, радиоактив моддаларни ва бошқа моддаларни утилизация қилиш ҳамда кўмиб ташлаш масалалари бўйича; иншоотларнинг, турар жойларнинг, даволаш-профилактика, таълим, маданият, спорт муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг, ишлаб чиқариш бинолари ҳамда санитария-маиший биноларнинг, шунингдек ускуналарнинг, транспорт воситаларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисида; таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ўқув юкламаси ва машғулотларининг намунавий тартиби тўғрисида тақдим этиладиган таклифлар бўйича хулосалар бериш; г) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бажарилишини назорат қилиш мақсадида юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг объектларига қонунчиликда белгиланган тартибда кириш; (12-модда биринчи қисмининг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) д) иш берувчилардан: санитария қоидаларини, нормаларини ва гигиена нормативларини, эпидемияга қарши тартибни мунтазам равишда бажармаётган ҳамда юқумли ва паразитар касалликлар тарқалиши хавфини туғдирувчи шахсларни ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва бажариладиган ишларнинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишдан четлаштиришни; санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишини талаб қилиш; е) озиқ-овқат маҳсулотларини, буюмлар, предметлар ва материалларни санитария-гигиена экспертизаси, лаборатория текширувлари учун олиш, бевосита объектларнинг ўзида зарур лаборатория ва жиҳозлар воситасида текширувлар ўтказиш; ж) давлат санитария назоратини амалга оширишга вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини, шунингдек жамоатчилик вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш. (12-модда биринчи қисмининг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон) Аҳолининг санитария-эпедимиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачига, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар бош давлат санитария врачларига, уларнинг ўринбосарларига, ушбу Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисида ва иккинчи қисмида кўрсатилган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилади: (12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бермайдиган ер участкалари ажратиш, уй-жой, жамоат, ишлаб чиқариш объектларини ва бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтиришга доир лойиҳаолди ҳамда лойиҳа ҳужжатларини рад этиш; санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилишлари бартараф этилгунига қадар, ишлаб турган иншоотлардан, турар жойлардан, ишлаб чиқариш объектларидан, маданий-маиший бинолардан фойдаланишни, умумий овқатланиш ва савдо корхоналарининг, таълим, даволаш-профилактика, санаторий-курорт муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш, ускуналарни, асбобларни ишлатишни, транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш; санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бузилган ҳолларда аҳоли пунктлари, бинолар ва иншоотлар қурилишини, реконструкция қилинишини ҳамда мазкур объектларда ишларнинг айрим турлари бажарилишини тўхтатиб туриш; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган ёки одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли деб топилган янги хом ашё турлари, кимёвий воситалар, технология ускуналари, жараёнлари ҳамда асбоблари, озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат буюмлари, қурилиш материаллари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари, биологик воситалар, озиқ-овқат хом ашёсига, озиқ-овқат маҳсулотларига ҳамда дори воситаларига ишлатиладиган идишлар, пластик, полимер материаллар ва бошқа материаллар, улардан тайёрланган буюмлар ҳамда бошқа халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилишини, қўлланилишини ва реализация қилинишини тақиқлаш; одамларнинг соғлиғига зарарли таъсир пайдо бўлган тақдирда, хўжалик ва ичимлик суви билан таъминлаш амалиётида, озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда чорванинг ривожини тезлаштирувчи ва тартибга солувчи воситаларни, пестицидлар, атир-упа ҳамда пардоз маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни қайта ишлашда фойдаланиладиган кимёвий моддалар, восита ва усулларнинг, бу моддалар, восита ва усулларнинг хавфсизлиги тўғрисида ишлаб чиқувчи илмий жиҳатдан асосланган маълумотлар тақдим этгунига қадар, қўлланилишини тақиқлаш; хўжалик ва ичимлик суви таъминоти учун қўллашга яроқсиз деб топилган сувдан фойдаланишни тақиқлаш; юқумли ва паразитар касалликлар манбаи бўлган, шунингдек тиббий кўриклардан ўз вақтида ўтмаган шахсларни вақтинча ишдан четлаштириш тўғрисида иш берувчиларга таклифлар киритиш; фавқулодда вазиятларнинг, эпидемияларнинг ҳамда аҳоли ҳаётига ва соғлиғига бошқа ҳақиқий хавфнинг олдини олиш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. (12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015
← Олдинги модда
Модда 11. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг ваколатлари
Кейинги модда →
Модда 13. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари
Қўшни моддалар
- 8Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар
- 9Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар
- 10Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг ваколатлари
- 11Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг ваколатлари
- 13Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари
- 14Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирок этиши
- 15Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқлари
- 16Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги мажбуриятлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.