Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 15-моддаси
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқлари
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар: давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, шунингдек давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлардан санитария-эпидемиологик вазият ҳамда инсоннинг яшаш муҳити ҳолати тўғрисида ахборот олиш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш; аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш; фуқаролар, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик бузилиши оқибатида, шунингдек санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш пайтида ўзларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қопланиши; (15-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органларга ёки мансабдор шахсларга ёхуд судга белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. (15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015
← Олдинги модда
Модда 14. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирок этиши
Кейинги модда →
Модда 16. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги мажбуриятлари
Қўшни моддалар
- 11Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг ваколатлари
- 12Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
- 13Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари
- 14Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирок этиши
- 16Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги мажбуриятлари
- 17Фуқароларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 18Норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишга доир талаблар
- 19 ·Объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуришга, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга ҳамда ишга туширишга доир талаблар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.