Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 11-моддаси
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг ваколатлари
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачлари: ўз бўйсунувидаги санитария-эпидемиология хизмати муассасаларига раҳбарлик қилади; объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари бўйича хулосалар беради; одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган, аҳолининг яшаши ва хўжалик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланадиган ҳудудларни белгилайди; юқумли ва паразитар касалликларнинг кириб келиши ҳамда тарқалишидан тегишли ҳудудни санитария жиҳатидан муҳофаза қилишга доир тадбирларни ўтказади; авария ҳолатларини ҳамда юқумли ва паразитар касалликлар авж олишини бартараф этиш пайтида санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширади, шу жумладан манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда амалга оширади; қонунчиликнинг йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш юзасидан давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради. (11-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи билан келишган ҳолда туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларини тайинлайди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. (11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015
← Олдинги модда
Модда 10. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг ваколатлари
Кейинги модда →
Модда 12. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
Қўшни моддалар
- 7Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатлари
- 8Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар
- 9Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар
- 10Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг ваколатлари
- 12Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
- 13Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари
- 14Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирок этиши
- 15Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.