Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 16-моддаси
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги мажбуриятлари
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар: аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг қарорлари ва кўрсатмалари талабларини бажариши; (16-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлган тақдирда уларни бартараф этиш мақсадида санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши; ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ҳамда аҳолига реализация қилиш пайтида маҳсулотнинг, шунингдек бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини таъминлаши; маҳсулотни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва аҳолига реализация қилиш, ишларни бажариш ҳамда хизматларни кўрсатиш пайтида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши; аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига таҳдид солувчи авария вазиятлари, технологик жараёнларнинг бузилишлари тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларга ишончли ахборот тақдим этиши шарт. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. (16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015
← Олдинги модда
Модда 15. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқлари
Кейинги модда →
Модда 17. Фуқароларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Қўшни моддалар
- 12Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
- 13Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг мажбуриятлари
- 14Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирок этиши
- 15Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг аҳолининг санитария- эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқлари
- 17Фуқароларнинг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 18Норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишга доир талаблар
- 19 ·Объектларни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қуришга, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга ҳамда ишга туширишга доир талаблар
- 20 ·Ҳудудларни, иншоотларни, биноларни сақлашга, ускуналар ва транспорт воситаларидан фойдаланишга доир талаблар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.