Санитария-эпидемиологик осойишталик тўғрисидаги қонун 7-моддаси
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳудудий дастурларни ҳамда яшовчиларнинг ҳовли, уй атрофи ҳудудларини сақлаш ва турар жойлардан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлайди, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади. (7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари: (7-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этади; аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ва амалга оширади; (7-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тегишли ҳудудий бўлинмаларининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради; ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилашга ва тозалигини сақлашга, аҳолининг санитария маданияти даражасини оширишга доир чора-тадбирларни амалга оширади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. (7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни
Қонун № ЎРҚ-393, 26.08.2015
← Олдинги модда
Модда 6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатлари
Кейинги модда →
Модда 8. Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар
Қўшни моддалар
- 3Асосий тушунчалар
- 4Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
- 5Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари
- 6Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги ваколатлари
- 8Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органлар
- 9Давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар
- 10Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг ваколатлари
- 11Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар бош давлат санитария врачларининг ваколатлари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.