ВМ қарори № 649, 34-бўлим
VI бўлим. Объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари — 25-боб. Одамлар куну тун бўладиган объектларга ва турар жойларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
324. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида назарда тутилган талаблардан ташқари якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларида, ётоқхоналарнинг яшаш хоналарида, жойлаштириш воситалари номерларида ёнғин, портлаш ва ёнғин-портлаш хавфи бўлган модда ва материаллар ишлатиладиган ва сақланадиган турли ишлаб чиқариш ва омборхоналарни ташкил этиш тақиқланади, шу жумладан, улардан фойдаланиш мақсадлари ўзгарганда ҳам (ижарага берилишида ҳам). 325. Якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларида 10 L гача бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни ёпиқ идишда сақлашга (фойдаланишга) рухсат берилади. 3 L дан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ёнмайдиган ва синмайдиган идишларда сақланиш лозим. 326. Ёнувчи газ билан тўлдирилган баллонларни, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларининг эвакуация йўлларида, цоколь қаватларида, ертўла ва чордоқларида сақлашга рухсат берилмайди. 327. Ошхонадаги ва бошқа маиший газ ускуналарини газ билан таъминлайдиган газ баллонли қурилмалар (алоҳида баллонлар) газ таъминоти ташкилотларининг лойиҳаларига (чизмаларига) мувофиқ ўрнатилиши ҳамда улардан Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига асосан фойдаланиш лозим. 328. Дала ҳовли уйларидан узоқ вақт фойдаланилмаганда, уларнинг электр таъминоти ўчирилиши ва газ баллонларининг жўмраклари (клапанлари) мустаҳкам ёпилиши керак. 329. Ташриф буюрувчилар учун вақтинчалик яшашга мўлжалланган жойлаштириш воситаларида, ёнғин хавфсизлиги қоидалари акс эттирилган эслатмалар (йўриқномалар) ушбу Қоидаларга 12-иловага мувофиқ бир нечта тилларда ишлаб чиқилиши лозим. 330. Жойлаштириш воситаларида ташриф буюрувчилар ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан (имзо қўйдириш орқали) таништирилиши керак. Ташриф буюрувчиларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан видеороликлар орқали таништириш йўлга қўйилган тақдирда, имзо қўйдириш талаб этилмайди. 331. Жойлаштириш воситалари номерларида («электрон қулф» тизими билан жиҳозланган номерлар бундан мустасно) иситиш мосламаларидан (сув қайнатиш ва электр иситиш мосламаси, электр чойнаклар, дазмол ва бошқалардан) фойдаланиш тақиқланади. Ушбу ишлар учун маъмурият томонидан алоҳида хона ажратилиши лозим. 332. Жойлаштириш воситаларининг яшашга мўлжалланган қаватларида омборхона, офис ва бошқаларни жойлаштиришга рухсат этилмайди. 333. Тунги вақтда одамлар бўладиган ижтимоий объектларда (мактаб-интернат, болалар уйлари, ногиронлиги бўлган шахслар ва қариялар уйлари, шифохоналар, санаторий, ёзги дам олиш оромгоҳлари ва бошқалар) ходимларнинг куну тунлик навбатчилиги ташкил этилиши лозим. Навбатчиликда турган ходимда доимо барча эвакуация эшиклари қулфларининг калитлар тўплами бўлиши, калитларнинг иккинчи тўплами навбатчилилар хонасида сақланиши лозим. (333-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Тўпламлардаги ҳар бир калитда қайси эшикдаги қулфга тааллуқлилиги юзасидан ёзувлари бўлиши керак. Тунги вақтдаги навбатчи (қоровул) шаҳар телефон тармоғига уланган телефон аппарати мавжуд бўлган хонада бўлиши керак, уларга ухлаш ва объект ҳудудини тарк этишга рухсат этилмайди. Бино қаватларининг йўлакларида, холларда ва бошқа эвакуация йўлларида жиҳозларни жойлаштириш тақиқланади. 334. Ҳар бир якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларнинг турар жойларида ўт ўчиргич бўлиши тавсия этилади. Кўп квартирали уйларга ўрнатилган ёнғин автоматикаси тизимларини (автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабардор ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналарини) ишчи ҳолатда сақлаб туриш учун кўп квартирали уйларни бошқариш органлари штатида ёнғин хавфсизлиги бўйича камида бир нафар мутахассис бўлиши лозим. (334-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-48-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 33. 24-боб. Нефть қувурлари ва резервуарларини таъмирлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Кейинги бўлим →
Бўлим 35. 26-боб. Соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш уйларига (базаларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Қўшни бўлимлар
- 302-§. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кавшарлаш ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 313-§. Битумлар ва қатронларни эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3223-боб. Бўяш ишларига қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3324-боб. Нефть қувурлари ва резервуарларини таъмирлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3526-боб. Соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш уйларига (базаларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3627-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 372-§. Ярмаркалар, бозорлар ва кўргазмаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 383-§. Ўқ-дорилар ва пиротехника буюмларини сотиш ва сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.