ВМ қарори № 649, 31-бўлим

3-§. Битумлар ва қатронларни эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари

Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.

Нархни ҳисоблаш

286. Битум ва қатронларни эритиш қозонларини янги қурилаётган иморатлар, бинолар ва ёнувчи қурилиш материалларидан камида 50 m масофада жойлашган махсус ажратилган жойларда ўрнатиш керак. Қозонларни биноларнинг чордоқ хоналарига ҳамда қопламаларнинг устига (ёнмайдиган қопламалар бундан мустасно) ўрнатиш тақиқланади. 287. Ёғингарчиликларидан ҳимоялаш ва қозонда алангаланган массани ўчириш учун ҳар бир қозон зич ёпиладиган ёнмайдиган қопқоқ билан таъминланиши, битум қайнаб кетганда ўт ёқиш камерасига тўкилишидан ҳимояловчи мослама билан жиҳозланиши лозим. 288. Қозонни ўрнатганда унинг ўт ёқиш камераси устидаги чети қарама-қарши томондаги четидан 5-6 sm га баландроқ бўлиши зарур. Қозоннинг ўт ёқиш камераси ёнмайдиган материалдан ясалган қопқоқ билан жиҳозланган бўлиши лозим. 289. Ишлар якунлангандан кейин қозонларнинг ўт ёқиш камераларидаги олов ўчирилиши ва устига сув сепилиши керак. 290. Юзага келиши мумкин бўлган ёнғинни ўчириш мақсадида битум эритиш жойи ҳажми 0,5 m3 га тенг бўлган қуруқ қумли қутилар, 2 та белкурак ва ўт ўчиргичлар (кўпиклик ёки кукунли) билан таъминланиши зарур. 291. Газ баллонларидаги газ ёрдамида ишлатилганда кўчма қозонларни шамоллатиладиган металл шкафларда иккитадан кўп бўлмаган миқдорда, қозондан камида 20 m масофада жойлаштириш керак. Металл шкафлар доимо қулфланган ҳолатда туриши зарур. 292. Битумни эритиш ёки иситиш вақтида қозонларни қаровсиз қолдириш тақиқланади. 293. Битум ва қатронларни эритувчи суюклик (растворитель) билан эритиш тақиқланади. 294. Қиздирилган битумни эритувчи суюклик билан аралаштиришда битумни суюқлика қўшиш лозим. Аралаштириш фақат ёғочли қорғич билан амалга оширилиши керак. 295. Қиздирилган битумни эритувчи суюклик билан аралаштиришда 50 m радиусда очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Қўшни бўлимлар

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.