ВМ қарори № 649, 38-бўлим
3-§. Ўқ-дорилар ва пиротехника буюмларини сотиш ва сақлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
381. Ўқ-дорилар (порох, капсюлалар, патронлар), пиротехника ва бошқа портловчи буюмлар савдоси махсус дўконларда амалга оширилиши лозим. Ушбу буюмлар савдоси учун ихтисослаштирилмаган биноларда (иншоотларда) махсус савдо дўконларини жойлаштириш тақиқланади. 382. Битта савдо майдонида қурол-яроғ ва уларга тегишли патронларни бошқа товарлар билан бирлашган ҳолда сотиш тақиқланади. Спорт, ов ва балиқ овлаш аксессуарлари ва қурол учун эҳтиёт қисмлар бундан мустасно. 383. Ўқ-дори ва пиротехника буюмлари бошқа бинолардан (иншоотлардан) ёнғинга қарши деворлар билан ажратилган хоналарга ўрнатилган металл шкафларда сақланиши лозим. Ушбу металл шкафларни ертўлаларда жойлаштириш тақиқланади. 384. Ўқ-дори ва пиротехника буюмларини, порох ҳамда капсюлаларни ёки патронларни битта шкафда (сейфда) бирга сақлаш тақиқланади. Савдо дўконларидаги (шу жумладан, дўконларнинг омборхонасидаги) пиротехника буюмларнинг умумий вазни 50 kg дан ошмаслиги лозим. 385. Савдо дўконида (шу жумладан, дўкон омборхонасида) 50 kg тутунли ёки 50 kg тутунсиз порохни сақлаш мумкин. 386. Порохни фақат ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқланган идишларда сотиш мумкин. 387. Савдо объектларида куйидагилар тақиқланади: а) пиротехника буюмларини улардан фойдаланиш йўриқномасисиз сотиш; б) пиротехника буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан қадоқланган идишлардан бошқаларида сотиш; в) пиротехника буюмларини харидорлар учун осон олиш мумкин бўлган жойларда сақлаш; г) пиротехника буюмларини ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган бино ва иншоотларда сақлаш. 388. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш йўриқномаларида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан кўрсатмалар бўлиши лозим. Истеъмолчи учун маълумотларнинг мазмуни пиротехника буюмларининг хавфлилик даражасига мос келиши керак. 389. Пиротехника буюмларининг хавфлилик даражаси аккредитацияланган лаборатория томонидан ўтказилган синовлар натижалари билан тасдиқланиши лозим. Синов натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати, синов баённомаси ёки уларнинг нусхалари) сотувчиларда сақланиши керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 37. 2-§. Ярмаркалар, бозорлар ва кўргазмаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Кейинги бўлим →
Бўлим 39. 28-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Қўшни бўлимлар
- 34VI бўлим. Объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари — 25-боб. Одамлар куну тун бўладиган объектларга ва турар жойларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3526-боб. Соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш уйларига (базаларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3627-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 372-§. Ярмаркалар, бозорлар ва кўргазмаларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3928-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 4029-боб. Маъмурий бинолар, илмий ва таълим объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 4130-боб. Маданий-маърифий, томоша ва спорт объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 422-§. Оммавий тадбирларни ўтказишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.