ВМ қарори № 649, 30-бўлим
2-§. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кавшарлаш ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
279. Кавшарлаш ишларини олиб боришда иш жойи ёнувчи материаллардан тозаланган, иш жойидан 5 m дан кам масофада жойлашган ёнувчи конструкциялар алангаланишдан темирли тўсиқлар билан ишончли ҳимояланган ёки устига сув сепилган бўлиши лозим. 280. Кавшарлаш лампаларини соз ҳолатда сақлаш, бир ойда бир марта мустаҳкамлигини ва герметиклигини текшириш ҳамда текширув санаси ва натижаларини махсус юритилган журналга киритиш лозим. Бундан ташқари, камида бир йилда бир марта гидравлик босим остида синаш керак. 281. Ҳар бир лампа заводда ўтказилган гидравлик синов натижалари ва рухсат этилган ишчи босим акс эттирилган паспортга эга бўлиши лозим. Лампалар белгиланган босимга созланган пружинали сақлагич клапанлар билан жиҳозланиши лозим. 282. Кавшарлаш лампаларига ёнувчи суюқлик қуйиш ва уни ўт олдириш махсус ажратилган жойларда амалга оширилиши зарур. Ёнувчи суюқликни қуйиш жараёнида унинг тўкилиши ва очиқ алангадан фойдаланиш тақиқланади. 283. Кавшарлаш лампасидан олов отилиб чиқишининг олдини олиш учун унга қуйиладиган ёнувчи суюқлик бегона аралашмалар ва сувдан тозаланган бўлиши лозим. 284. Кавшарлаш лампаси портлаб кетишининг олдини олиш учун қуйидагилар тақиқланади: а) керосинда ишлайдиган лампалар учун ёнилғи сифатида бензин ёки бензин билан керосин аралашмасидан фойдаланиш; б) лампа резервуаридаги босимни паспортида назарда тутилган босимдан ҳаво билан кўпайтириш; в) лампага унинг ҳажмининг 3/4 қисмидан ортиқ миқдорда керосин қуйиш; г) насос ёрдамида дам урилаётган лампанинг суюқлиги билан горелкани қиздириш; д) ёниб турган ёки ҳали совишга улгурмаган лампанинг ҳаво винтини ва ёнилғи қуйиш қопқоғини бураб чиқариш; е) очиқ алангага яқин жойда (ёниб турган гугурт, сигарета ва ҳоказолар) лампани қисмларга ажратиш, таъмирлаш ҳамда унинг ичидан суюқликни тўкиш ёки ичига қуйиш. 285. Конструкцияси ёки пардозлари ёнувчи материаллардан ишланган биноларда музлаб қолган водопровод, канализация ва буғ қувурларини қиздириш учун кавшарлаш лампаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 29. 22-боб. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кавшарлаш ишларини, қатрон ва мастика, битум эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб металл кесиш ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Кейинги бўлим →
Бўлим 31. 3-§. Битумлар ва қатронларни эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Қўшни бўлимлар
- 26V бўлим. Юқори даражада ёнғин хавфи мавжуд ишларни амалга оширишни ташкил этиш — 19-боб. Оловли ишларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
- 2720-боб. Электр пайвандлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 2821-боб. Газ билан пайвандлаш ва газли кесиш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 2922-боб. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кавшарлаш ишларини, қатрон ва мастика, битум эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб металл кесиш ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 313-§. Битумлар ва қатронларни эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3223-боб. Бўяш ишларига қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3324-боб. Нефть қувурлари ва резервуарларини таъмирлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 34VI бўлим. Объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари — 25-боб. Одамлар куну тун бўладиган объектларга ва турар жойларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.