ВМ қарори № 649, 32-бўлим
23-боб. Бўяш ишларига қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ушбу ҳужжат бўйича хизмат: Ўқитиш: ёнғин хавфсизлиги
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.
296. Бўяш цехи ва участкалари портлашдан ҳимояланган мажбурий шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим. 297. Иш жараёнида зарарли буғ ва газлар чиқадиган (бўяш камералари, ванналар, қўлда бўяш постлари, қуритиш камералари, сиртларни бўяш учун тозалаш ва тайёрлаш постлари ҳамда агрегатлар ва ҳоказо) иш жойлари маҳаллий ҳаво тортиш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши зарур. 298. Бўёқ тайёрлаш бўлимининг ташқи девори ёнмайдиган тўсувчи конструкциялардан ишланган, тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш жойи билан таъминланган бир қаватли бинода махсус ажратилган хонада жойлашган бўлиши лозим. 299. Бўяш цехларидаги электр ускуналари ва ёритқичлар портлашдан ҳимояланган шаклда бажарилган бўлиши лозим. Электр ёқиш қурилмалари бўяш ва қуритиш камераларининг ташқарисида ўрнатилиши зарур. 300. Бўёқлар, локлар, грунтлар, шпатлёвкалар, қотирувчилар, суюлтирувчи ва эритувчилар сақланадиган жойларда ҳар бир идишда уларнинг аниқ номи ёзилган ёрлиғи бўлиши керак. 301. Лок-бўёқ материаллари, кукунли полимер бўёқлар, суюлтирувчилар, эритувчилар, қотирувчилар, ювиш, ёғсизлантириш ва ялтиратиш таркибларини тайёрлаш учун ярим тайёр маҳсулотларни алоҳида биноларда ёки мажбурий шамоллатиш тизими ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланган ер ости омборларда сақлаш лозим. 302. Лок-бўёқ материалларини сақлаш омборлари стеллажлар (ёпиқ металл шкафлар) билан жиҳозланган бўлиши зарур. 303. Бир-бирига таъсир кўрсатувчи моддалар алоҳида сақланиши лозим. Бўш идишларни сақлаш учун бўяш хонасининг ташқарисидан камида 25 m масофада бўлган махсус ажратилган майдон бўлиши керак. 304. Лок-бўёқ материаллари учун суюлтирувчи ва эритувчилар сифатида бензол, метанол ва пиробензолдан фойдаланиш тақиқланади. Мумкин бўлган барча ҳолатларда лок-бўёқ материалларида толуол ва ксилолни ишлатишни чеклаб қўйиш (15 фоиздан ортмаган ҳолда) лозим. 305. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ёрдамида бажариладиган ишларни амалга ошириш учун учқун чиқармайдиган материаллардан (алюминий, мис, пластмасса, бронза) ясалган асбобларни ишлатиш лозим. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ёрдамида ишлар бажарилгандан сўнг ушбу асбоблар очиқ майдонда ёки шамоллатиш тизимига эга бўлган хоналарда ювилиши лозим. 306. Ҳар бир электр бўяш камераси углекислотали автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим. 307. Қуритиш камералари ташқи деворларининг ҳарорати 45 оC дан юқори бўлмаслигини таъминлайдиган ишончли иссиқлик изоляцияси билан жиҳозланган бўлиши зарур. 308. Лок-бўёқ материалларидан бўшаган идишларни юмшоқ скребокалар ва чўткалар (мисдан ёки алюминийдан ясалган) ёрдамида тозалаш лозим. 309. Полга тўкилган бўёқлар ва эритувчиларни қуруқ қум ёки қиринди ёрдамида зудлик билан йиғиш ва бўяш хонасидан чиқариб ташлаш керак. 310. Ишлатиб бўлинган артиш материалларини қопқоқли темир қутиларга солиш ҳамда иш вақти тугаганидан сўнг бинонинг ташқарисидаги махсус ажратилган жойларга олиб чиқиш лозим. 311. Бўяш ишларини бажаришда қуйидагилар тақиқланади: а) бўёқ тайёрлаш ва бўяш хоналарида очиқ оловдан фойдаланиш ва учқун чиқариш билан боғлиқ бўлган (пайвандлаш ишлари, чархловчи дастгоҳларда иш бажариш) ишларни амалга ошириш; б) камераларни тозалаш учун қора металлардан ясалган ва ишқаланишда учқун чиқарадиган абразив асбоблардан фойдаланиш; в) бўяш участкаларида ҳамда бўёқлар ва эритувчилар сақланадиган жойларда олов ёқиш, кавшарлайдиган лампалар ва электр кавшарлаш асбобларидан фойдаланиш; г) портлашнинг олдини олиш мақсадида бочкалар, бидонлар, сиғимлар ва ичида лок-бўёқ материаллари мавжуд бўлган (ёки аввал солинган) идишларнинг ичини гугурт ёки бошқа аланга манбалари билан ёритиш; д) енгил алангаланувчи суюқликларни очиқ идишларда сақлаш; е) ишчи хоналарда бўёқлар ва эритувчилардан бўшаган идишларни сақлаш; ж) ишчи хоналарда ифлосланган ва мойланиб кетган артиш материалларини иш туганадан сўнг йиғиштирилмаган ҳолда қолдириш.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Бўлим қуйидаги ҳужжат таркибида
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарори № 649, 20.10.2020
← Олдинги бўлим
Бўлим 31. 3-§. Битумлар ва қатронларни эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Кейинги бўлим →
Бўлим 33. 24-боб. Нефть қувурлари ва резервуарларини таъмирлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Қўшни бўлимлар
- 2821-боб. Газ билан пайвандлаш ва газли кесиш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 2922-боб. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кавшарлаш ишларини, қатрон ва мастика, битум эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қуйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб металл кесиш ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 302-§. Ёнувчи суюқликлардан фойдаланиб кавшарлаш ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 313-§. Битумлар ва қатронларни эритиш (қайнатиш) ишларини амалга оширишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3324-боб. Нефть қувурлари ва резервуарларини таъмирлаш ишларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 34VI бўлим. Объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари — 25-боб. Одамлар куну тун бўладиган объектларга ва турар жойларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3526-боб. Соғломлаштириш муассасалари ва дам олиш уйларига (базаларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
- 3627-боб. Кўргазмалар, бозорлар, ярмаркалар, умумий овқатланиш ва савдо объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари — 1-§. Умумий қоидалар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.