Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 13-моддаси

Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш

Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш радиациявий хавфсизликни таъминлаш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш, мазкур тадбирлар самарадорлигини таҳлил этиш чоғида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, радиациявий хавфсизлик соҳасида тартибга солишни амалга оширувчи давлат органлари, шунингдек ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчилар томонидан олиб борилади. Радиациявий хавфсизлик ҳолатини баҳолаш қуйидаги асосий кўрсаткичларни ўз ичига олади: атроф муҳит радиоактив ифлосланишининг тавсифи; радиациявий хавфсизлик тадбирларининг таъминланиши ҳамда радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидалари ҳамда гигиена нормативларининг бажарилиши таҳлили; радиациявий авариялар эҳтимоли ва уларнинг кўлами; радиациявий аварияларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга тайёргарлик даражаси; ходимлар (персонал) ва аҳоли ионлаштирувчи нурланиш барча манбаларидан олаётган, олган ва олиш эҳтимоли бўлган нурланиш дозаларининг таҳлили; нурланиш дозаларининг белгилаб қўйилган асосий чегарасидан юқори бўлган нурланишга дучор бўлган шахслар сони.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуни

Қонун № 120-II, 31.08.2000

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.