Меҳнат кодекси 95-моддаси
Ишга жойлаштириш бўйича давлат кафолатлари
Давлат: бандлик турини, шу жумладан турли меҳнат режимидаги ишни танлаш эркинлигини; ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдан, қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказишдан, ходимни ишдан четлаштиришдан ва меҳнат шартномасини бекор қилишдан ҳимояланишни; мақбул келадиган иш танлашга ва ишга жойлашишга бепул кўмаклашишни; касб эгаллашда ва ишга эга бўлишда, меҳнат қилиш ва бандлик шароитларида, меҳнатга ҳақ тўлашда, хизмат поғоналари бўйича кўтарилишда ҳар кимга имкониятлар тенглиги яратилишини; иш қидираётган шахсларни ва ишсизларни касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ҳамда уларнинг малакасини оширишга кўмаклашишни; меҳнат органларининг таклифига кўра ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб кетиш муносабати билан қилинган харажатлар компенсация қилинишини; ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиш имкониятини кафолатлайди. Ишга жойлаштириш бўйича кафолатларни тақдим этиш тартиби аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчиликда белгиланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 94. Ишга жойлашиш ҳуқуқи
Кейинги модда →
Модда 96. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар
Қўшни моддалар
- 91Жамоа келишувларининг кучга кириши ва амал қилиш муддати
- 92Жамоа келишувларини эълон қилиш
- 93Жамоа келишувларининг бажарилиши устидан назорат
- 94Ишга жойлашиш ҳуқуқи
- 96Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар
- 97Иш берувчининг бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасидаги мажбуриятлари
- 98Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш чоғидаги кафолатлар
- 99Иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга жойлаштириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.