Жамоа келишувлари имзоланган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида ёки улар тарафларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим. Хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ жамоа келишувлари улар рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. (92-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Бош жамоа келишуви имзоланган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. (92-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон)
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 91. Жамоа келишувларининг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Кейинги модда →
Модда 93. Жамоа келишувларининг бажарилиши устидан назорат
Қўшни моддалар
- 88Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш
- 89Жамоа келишувларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
- 90Жамоа келишувларининг шахслар доираси бўйича амал қилиши
- 91Жамоа келишувларининг кучга кириши ва амал қилиш муддати
- 93Жамоа келишувларининг бажарилиши устидан назорат
- 94Ишга жойлашиш ҳуқуқи
- 95Ишга жойлаштириш бўйича давлат кафолатлари
- 96Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.