Меҳнат кодекси 98-моддаси
Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш чоғидаги кафолатлар
Оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги сабабли ёки ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши назарда тутилаётган ходимлар сонининг кўрсаткичларидан иборатдир. Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари жумласига қуйидагилар киради: а) ходимларининг сони йигирма нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш; б) ходимлар сонининг (штатининг) қуйидаги миқдорда: ўттиз календарь кун ичида эллик нафар ва ундан ортиқ ходимнинг; олтмиш календарь кун ичида икки юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг; тўқсон календарь кун ичида беш юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг қисқариши. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарорларни ушбу кечиктириш келтириб чиқарган йўқотишларни иш берувчига бир вақтнинг ўзида қисман ёки тўлиқ компенсация қилиш орқали олти ой муддатгача тўхтатиб туриши мумкин. (98-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон) Иш берувчи ходимларни келгусида оммавий равишда ишдан бўшатиш тўғрисидаги ахборотни ушбу Кодекснинг 166-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда меҳнат органининг ҳамда ҳудудий ёки тармоқ касаба уюшмалари бирлашмаларининг эътиборига етказиши шарт. Меҳнат органлари мазкур ахборотни олгач, ишдан бўшатилаётган ходимларни қонунчиликда назарда тутилган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўриши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 97. Иш берувчининг бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасидаги мажбуриятлари
Кейинги модда →
Модда 99. Иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга жойлаштириш
Қўшни моддалар
- 94Ишга жойлашиш ҳуқуқи
- 95Ишга жойлаштириш бўйича давлат кафолатлари
- 96Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар
- 97Иш берувчининг бандлик ва ишга жойлаштириш соҳасидаги мажбуриятлари
- 99Иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга жойлаштириш
- 100Меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда ўртача ойлик иш ҳақини ишга жойлаштириш даврида сақлаб қолиш кафолатлари
- 101Таклиф этилган шахсларга ишга жойлаштириш соҳасидаги қўшимча кафолатлар
- 102Иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш тартиби
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.