Меҳнат кодекси 64-моддаси
Жамоавий музокараларда иштирок этадиган шахсларга бериладиган кафолатлар ва компенсациялар
Жамоавий музокараларда, жамоа келишуви, жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлашда иштирок этадиган шахслар асосий ишидан тарафларнинг келишуви билан белгиланадиган муддатга, ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда озод этилади. Жамоавий музокараларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда компенсация қилинади. Агар жамоа келишувида, жамоа шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлмаса, олимлар, экспертлар ва мутахассисларнинг хизматларига ҳақ тўлаш таклиф қилувчи тараф томонидан амалга оширилади. Жамоавий музокараларда иштирок этадиган ходимларнинг вакиллари билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан ушбу музокаралар олиб борилаётган даврда бекор қилишга, шунингдек уларга нисбатан интизомий жазо қўллашга ёки уларни бошқа ишга ўтказишга уларнинг вакиллик қилишига ваколат берган органнинг олдиндан розилигини олмасдан йўл қўйилмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 63. Жамоавий музокаралар жараёнида юзага келган ихтилофларни ҳал этиш
Кейинги модда →
Модда 65. Жамоа шартномасининг тушунчаси ва шакли
Қўшни моддалар
- 60Жамоавий музокаралар олиб боришга бўлган ҳуқуқ
- 61Жамоавий музокаралар бошланадиган сана
- 62Жамоавий музокаралар олиб бориш
- 63Жамоавий музокаралар жараёнида юзага келган ихтилофларни ҳал этиш
- 65Жамоа шартномасининг тушунчаси ва шакли
- 66Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш
- 67Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилиши
- 68Жамоа шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.