Меҳнат кодекси 65-моддаси
Жамоа шартномасининг тушунчаси ва шакли
Жамоа шартномаси ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир. Жамоа шартномаси умуман ташкилотда, унинг алоҳида бўлинмаларида тузилиши мумкин. Ташкилотнинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокаралар ўтказиш, иш берувчи номидан жамоа шартномасини имзолаш учун иш берувчи ушбу алоҳида бўлинма раҳбарига ёки бошқа шахсга ушбу Кодекснинг 46-моддасига мувофиқ зарур ваколатлар беради. Ташкилотнинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокараларни ўтказиш, жамоа шартномасини имзолаш чоғида ходимлар манфаатларини ифода этиш ҳуқуқи ушбу бўлинма ходимларининг вакилларига берилади. Жамоа шартномаси ёзма шаклда тузилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 64. Жамоавий музокараларда иштирок этадиган шахсларга бериладиган кафолатлар ва компенсациялар
Кейинги модда →
Модда 66. Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш
Қўшни моддалар
- 61Жамоавий музокаралар бошланадиган сана
- 62Жамоавий музокаралар олиб бориш
- 63Жамоавий музокаралар жараёнида юзага келган ихтилофларни ҳал этиш
- 64Жамоавий музокараларда иштирок этадиган шахсларга бериладиган кафолатлар ва компенсациялар
- 66Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш
- 67Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилиши
- 68Жамоа шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги
- 69Жамоа шартномасининг лойиҳасини муҳокама қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.