Бирламчи, ҳудудий, тармоқ ва республика даражасидаги жамоавий музокаралар тегишли ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар томонидан олиб борилади. Жамоа келишувлари, жамоа шартномаси лойиҳаларини, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги лойиҳаларни, жамоа келишувларини ва жамоа шартномасини бажариш ҳақидаги қарорлар лойиҳаларини, шунингдек жамоавий музокаралар предмети бўлган бошқа қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш учун ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссиялари ишчи гуруҳлар тузади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича бошланғич даражадаги комиссиялар, зарурат бўлганда, ишчи гуруҳлар тузишга ҳақли. Ишчи гуруҳлар тарафлар тенглиги асосида ижтимоий шериклик тарафларининг вакилларидан шакллантирилади. Тарафларнинг ҳар бири ишчи гуруҳдаги ўз вакилларининг шахсий таркибини мустақил равишда белгилайди. Тарафларнинг келишувига кўра ишчи гуруҳ таркибига маслаҳат овози бериш ҳуқуқига эга бўлган мустақил олимлар, экспертлар, мутахассислар шартнома асосида киритилиши мумкин.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 61. Жамоавий музокаралар бошланадиган сана
Кейинги модда →
Модда 63. Жамоавий музокаралар жараёнида юзага келган ихтилофларни ҳал этиш
Қўшни моддалар
- 58Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари
- 59Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари
- 60Жамоавий музокаралар олиб боришга бўлган ҳуқуқ
- 61Жамоавий музокаралар бошланадиган сана
- 63Жамоавий музокаралар жараёнида юзага келган ихтилофларни ҳал этиш
- 64Жамоавий музокараларда иштирок этадиган шахсларга бериладиган кафолатлар ва компенсациялар
- 65Жамоа шартномасининг тушунчаси ва шакли
- 66Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.