Меҳнат кодекси 68-моддаси
Жамоа шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслиги
Жамоа шартномасида қуйидаги шартлар бўлмаслиги керак: ходимларнинг ҳолатини мазкур ходимларга татбиқ этиладиган қонунчиликка ёки жамоа келишувларига нисбатан ёмонлаштирадиган; меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган; мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган; ички даражада ҳал этилиши мумкин бўлган масалалардан ташқарига чиқадиган. Агар жамоа шартномасида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартлар бўлса, бундай шартлар ҳақиқий эмасдир. Жамоа шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги жамоа шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 67. Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилиши
Кейинги модда →
Модда 69. Жамоа шартномасининг лойиҳасини муҳокама қилиш
Қўшни моддалар
- 64Жамоавий музокараларда иштирок этадиган шахсларга бериладиган кафолатлар ва компенсациялар
- 65Жамоа шартномасининг тушунчаси ва шакли
- 66Жамоа шартномасини тузиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш
- 67Жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилиши
- 69Жамоа шартномасининг лойиҳасини муҳокама қилиш
- 70Жамоа шартномасини тузиш тартиби
- 71Жамоа шартномасининг кучга кириши ва амал қилиш муддати
- 72Жамоа шартномаси амал қилишининг шахслар доираси бўйича татбиқ этилиши
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.