Меҳнат кодекси 59-моддаси
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари, агар ижтимоий шерикликнинг ҳар бир тарафидан белгиланган вакилларнинг кўпчилиги уларни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари тегишли регламентда белгиланган муддатда кучга киради. Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарори ушбу қарор манфаатларига дахлдор бўлган ходимларнинг эътиборига улар қабул қилинган санадан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай етказилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссияларининг қарорлари улар қабул қилинган санадан эътиборан ўн календарь кундан кечиктирмай очиқ фойдаланиш учун оммавий ахборот воситаларида ёки тегишли комиссияларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилиши лозим.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 58. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари
Кейинги модда →
Модда 60. Жамоавий музокаралар олиб боришга бўлган ҳуқуқ
Қўшни моддалар
- 55Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг ваколатлари
- 56Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия ишини режалаштириш
- 57Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссияларининг регламенти
- 58Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари
- 60Жамоавий музокаралар олиб боришга бўлган ҳуқуқ
- 61Жамоавий музокаралар бошланадиган сана
- 62Жамоавий музокаралар олиб бориш
- 63Жамоавий музокаралар жараёнида юзага келган ихтилофларни ҳал этиш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.