Меҳнат кодекси 58-моддаси
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг мажлислари иш режасига мувофиқ, бироқ календарь йил давомида камида икки марта ўтказилади. Ижтимоий шериклик тарафларидан ҳеч бўлмаганда биттасининг ташаббуси билан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг режадан ташқари мажлиси ўтказилиши мумкин. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия мажлислари ўтказиладиган жой, сана ва вақт тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия қарорларининг тайёрланган лойиҳалари комиссия аъзоларига комиссия мажлисини ўтказишнинг тайинланган санасидан камида ўн календарь кун олдин тарқатилади. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг мажлиси, агар унда комиссия тарафларининг ҳар биридан белгиланган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 57. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссияларининг регламенти
Кейинги модда →
Модда 59. Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари
Қўшни моддалар
- 54Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия аъзосининг фаолиятини тугатиш ёки уни вақтинча алмаштириш
- 55Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг ваколатлари
- 56Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия ишини режалаштириш
- 57Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий, тармоқ ва республика комиссияларининг регламенти
- 59Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияларнинг қарорлари
- 60Жамоавий музокаралар олиб боришга бўлган ҳуқуқ
- 61Жамоавий музокаралар бошланадиган сана
- 62Жамоавий музокаралар олиб бориш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.