Меҳнат кодекси 564-моддаси
Меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилишда, ишдан ғайриқонуний равишда четлаштиришда ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказишда айбдор бўлган мансабдор шахснинг зиммасига моддий жавобгарликни юклаш
Ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимга, ишдан ғайриқонуний равишда четлаштирилган ходимга ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ ҳолда мансабдор шахс томонидан иш берувчига зарар етказилган тақдирда, суд етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор бўлган мансабдор шахс зиммасига юклатади. Бундай мажбурият мансабдор шахс ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ёки суднинг қарорини кечиктирган тақдирда ҳам юклатилади. Моддий зарарнинг ўрнини қоплаш миқдори мансабдор шахснинг уч ойлик маошидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 563. Даъво миқдорига ва уни таъминлашга доир чекловларнинг мавжуд эмаслиги
Кейинги модда →
Модда 565. Маънавий зиённи компенсация қилиш
Қўшни моддалар
- 560Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари
- 561Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ва бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги низолар бўйича қарорлар қабул қилиш
- 562Ходимларни суд харажатларидан озод қилиш
- 563Даъво миқдорига ва уни таъминлашга доир чекловларнинг мавжуд эмаслиги
- 565Маънавий зиённи компенсация қилиш
- 566Меҳнат низолари бўйича комиссия қарорининг ижро этилиши
- 567Якка тартибдаги меҳнат низоларини кўриб чиқувчи органларнинг қарорига биноан тўланган суммаларни қайтариб ундириб олишнинг чекланиши
- 568Меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини ўзгартириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.