Меҳнат кодекси 455-моддаси

Масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими

Масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими стационар иш жойида ишлашни ва масофадан туриб ишлашни ўз ичига олади. Стационар иш жойида ва масофадан туриб ишлаш муддатлари ҳамда уларнинг навбат билан алмашиниши меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан аниқланади. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ходим учун доимий ёки вақтинча масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими белгиланиши мумкин.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.