Меҳнат кодекси 453-моддаси
Доимий ва вақтинча масофадан туриб ишлаш
Иш берувчи билан: меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришнинг бутун вақти давомида масофадан туриб ишлаш тўғрисида номуайян муддатга ёки муддатли меҳнат шартномаси; иш берувчининг назорати остида бўлган стационар иш жойидан ташқарида доимий асосда ишлаш ҳақидаги шартни ўз ичига олган меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув тузган шахсларнинг иши доимий асосда масофадан туриб ишлашдир. Вақтинча масофадан туриб ишлаш ходим томонидан меҳнат вазифасини унинг розилиги билан иш берувчининг назорати остида бўлган стационар иш жойидан ташқарида вақтинча бажарилишини назарда тутувчи иш режимидир. Вақтинча масофадан туриб ишлашда меҳнат шартномаси тарафларининг розилиги билан масофадан туриб ишлаш режимининг муддати шарт қилиб кўрсатилган бўлиши керак. Масофадан туриб ишлаш режимининг муддати қуйидагилар воситасида аниқланиши мумкин: кун, ой ва бошқа муддатларда масофадан туриб ишлашнинг умумий муддати давомийлигини кўрсатиш; масофадан туриб ишлаш бошланадиган ва тугалланадиган календарь санани белгилаш; юз бериши билан масофадан туриб ишлаш режими муддати тугашига олиб келадиган ҳодисани аниқлаш (эпидемия муносабати билан жорий этилган карантин чораларининг бекор қилиниши, табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқариш аварияси оқибатларининг бартараф этилиши ва бошқалар). Вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтишнинг энг кўп муддати бир йилдан ошмаслиги керак. Вақтинча масофадан туриб ишлаш муддати тугагач, иш берувчи ходим учун у масофадан туриб ишлаш режимига ўтгунига қадар ишлаган аввалги иш режимини белгилаши шарт. Агар масофадан туриб ишлашга ўтиш вақтинча бўлган бўлса, иш берувчи ходимнинг ўтказилиш муддати тугаши билан унга аввалги меҳнат вазифаси бўйича ишини ҳам бериши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 452. Масофадан туриб ишлаш
Кейинги модда →
Модда 454. Иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш
Қўшни моддалар
- 449Касаначининг йиллик меҳнат таътили
- 450Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш
- 451Касаначи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш
- 452Масофадан туриб ишлаш
- 454Иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш
- 455Масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими
- 456Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси
- 457Ходимни масофадан туриб ишлашга қабул қилишни ва ўтказишни расмийлаштириш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.