Меҳнат кодекси 457-моддаси
Ходимни масофадан туриб ишлашга қабул қилишни ва ўтказишни расмийлаштириш
Ходимни масофадан туриб ишлашга қабул қилиш ва ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси ходимни масофадан туриб ишлашга номуайян муддатга ёки муддатли меҳнат шартномасига кўра қабул қилиш ҳақидаги иш берувчининг буйруғи эълон қилиниши учун асосдир. Масофадан туриб ишловчи ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга ушбу Кодексда назарда тутилган чекловларга амал қилган ҳолда йўл қўйилади. Меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув доимий равишда масофадан туриб ишлашга ўтиш тўғрисида буйруқни эълон қилиш учун асос бўлади. Ходимнинг вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиши ҳақида буйруқни эълон қилиш учун ходимнинг масофадан туриб ишлашга ўтишга ва ишни масофадан туриб бажариш режими шартларига розилигини акс эттирадиган аризаси асос бўлади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 456. Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси
Кейинги модда →
Модда 458. Вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтишга ёки масофадан ишлашга ўтказишга доир устувор ҳуқуққа эга бўлган ходимларнинг тоифалари
Қўшни моддалар
- 453Доимий ва вақтинча масофадан туриб ишлаш
- 454Иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш
- 455Масофадан туриб ишлашнинг аралаш режими
- 456Масофадан туриб ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси
- 458Вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтишга ёки масофадан ишлашга ўтказишга доир устувор ҳуқуққа эга бўлган ходимларнинг тоифалари
- 459Масофадан туриб ишловчи ходимларнинг меҳнатини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 460Масофадан туриб ишловчи ходимнинг ва иш берувчининг ҳамкорлиги
- 461Масофадан туриб ишловчи ходимнинг иш вақти
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.