Меҳнат кодекси 438-моддаси
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда, ишлаб чиқариш натижасига ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартларга қараб амалга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга нормаланган топшириқлар белгиланса, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳақиқатда бажарилган иш ҳажми учун якуний натижалар бўйича амалга оширилади. Иш ҳақига туман коэффициентлари белгиланган туманларда ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш ушбу коэффициентларни ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Ўриндошлик асосида ишлаш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда, ишлаб чиқариш натижасига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори асосида ҳисоб-китоб қилинган миқдордан кам бўлмаслиги керак. Ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда, ушбу ҳисоблаб чиқаришнинг мақсадларидан қатъи назар, асосий иш жойи бўйича иш учун ва ўриндошлик асосида иш учун иш ҳақи алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. Агар жамоа шартномасида ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ўзга ички ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш мазкур иш ўзи учун асосий иш бўлган ходимларга белгиланган тартибда амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 437. Ўриндошлик асосида ишлаш чоғидаги иш вақтининг давомийлиги ва уни ҳисобга олиш
Кейинги модда →
Модда 439. Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътиллари
Қўшни моддалар
- 434Ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда тақдим этиладиган ҳужжатлар
- 435Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси
- 436Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иши тўғрисидаги маълумотларни киритиш
- 437Ўриндошлик асосида ишлаш чоғидаги иш вақтининг давомийлиги ва уни ҳисобга олиш
- 439Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътиллари
- 440Ўриндошлик асосида ишда кафолатли тўловларни ва компенсация тўловларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 441Ўриндошлик асосида ишловчи шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари
- 442Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.