Меҳнат кодекси 436-моддаси

Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иши тўғрисидаги маълумотларни киритиш

Ходимнинг ёзма аризасига кўра, ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома асосида асосий иш жойидаги иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчасига иш даврларини кўрсатган ҳолда ўриндошлик асосидаги иш тўғрисида ёзув киритилади. Ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланади. (436-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 13 февралдаги ЎРҚ-1030-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.02.2025 й., 03/25/1030/0144-сон) Ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома асосий иш жойида сақланади. Ички ўриндошлик чоғида ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзув унинг ёзма аризаси асосида киритилади.

Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.

Модда қуйидаги ҳужжат таркибида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022

Ҳужжатни тўлиқ очиш

Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?

Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.