Меҳнат кодекси 440-моддаси
Ўриндошлик асосида ишда кафолатли тўловларни ва компенсация тўловларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ишни таълим олиш билан бирга олиб борувчи шахсларга кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари фақат асосий иш жойида берилади. Меҳнат шартномасини алоҳида асосларга кўра бекор қилиш чоғида ходимларнинг ишга жойлашиш даври учун ўртача иш ҳақи фақат асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганда сақланади. Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ўзга кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари тўлиқ ҳажмда берилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 439. Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътиллари
Кейинги модда →
Модда 441. Ўриндошлик асосида ишловчи шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари
Қўшни моддалар
- 436Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иши тўғрисидаги маълумотларни киритиш
- 437Ўриндошлик асосида ишлаш чоғидаги иш вақтининг давомийлиги ва уни ҳисобга олиш
- 438Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
- 439Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътиллари
- 441Ўриндошлик асосида ишловчи шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари
- 442Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш
- 443Касаначилик тушунчаси
- 444Касаначиларни ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.