Меҳнат кодекси 439-моддаси
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътиллари
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик асосий таътиллар, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча меҳнат таътиллари асосий иш жойидаги йиллик меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Агар ўриндошлик асосида ишнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, ўриндошлик асосида ишда йиллик меҳнат таътили учун ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади. Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг йиллик меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун йиллик меҳнат таътилига ўриндошлик асосида ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади. Асосий иш жойи бўйича йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ўриндошлик асосидаги ишдаги меҳнат таътилининг давомийлигидан кўп бўлган ҳолларда, иш берувчи ўриндошнинг илтимосига кўра унга ўриндошлик асосидаги ишдаги йиллик меҳнат таътилидан ташқари асосий ишидаги йиллик меҳнат таътили ва ўриндошлик асосидаги ишнинг йиллик меҳнат таътили давомийлиги ўртасидаги фарқни ташкил этувчи кунларга иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам бериши шарт.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 438. Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
Кейинги модда →
Модда 440. Ўриндошлик асосида ишда кафолатли тўловларни ва компенсация тўловларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари
Қўшни моддалар
- 435Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси
- 436Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иши тўғрисидаги маълумотларни киритиш
- 437Ўриндошлик асосида ишлаш чоғидаги иш вақтининг давомийлиги ва уни ҳисобга олиш
- 438Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
- 440Ўриндошлик асосида ишда кафолатли тўловларни ва компенсация тўловларини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари
- 441Ўриндошлик асосида ишловчи шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асослари
- 442Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш
- 443Касаначилик тушунчаси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.