Меҳнат кодекси 435-моддаси
Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномаси
Ўриндошлик асосида ишга қабул қилиш меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Асосий иш тўғрисида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган ходимнинг ички ўриндошлиги чоғида ходим билан ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида алоҳида меҳнат шартномаси тузилади. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномалари, агар бу қонунчиликка зид бўлмаса, бир ёки бир нечта иш берувчи билан тузилиши мумкин. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида тузилган меҳнат шартномасида иш ўриндошлик асосида бажарилаётганлиги кўрсатилиши шарт. Ўриндошлик асосида ишга қабул қилинаётган шахслар билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин. Ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисидаги меҳнат шартномасида ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган шарт-шароитлар билан бир қаторда иш вақтининг давомийлиги ва ўриндошлик асосида ишлаш тартиби кўрсатилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 434. Ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда тақдим этиладиган ҳужжатлар
Кейинги модда →
Модда 436. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иши тўғрисидаги маълумотларни киритиш
Қўшни моддалар
- 431Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
- 432Ўриндошлик асосида ишлаш тушунчаси
- 433Ўриндошлик асосида ишлашга доир чекловлар
- 434Ўриндошлик асосида ишга қабул қилишда тақдим этиладиган ҳужжатлар
- 436Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иши тўғрисидаги маълумотларни киритиш
- 437Ўриндошлик асосида ишлаш чоғидаги иш вақтининг давомийлиги ва уни ҳисобга олиш
- 438Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш
- 439Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга йиллик меҳнат таътиллари
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.