Меҳнат кодекси 363-моддаси
Ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш
Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, санитар кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланади. Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қонунчиликда белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади. Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Эслатма: Матн lex.uz расмий манбасидан олинган ва ахборот мақсадида берилган.
Модда қуйидаги ҳужжат таркибида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Қонун № ЎРҚ-798, 28.10.2022
← Олдинги модда
Модда 362. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш ва ўқитиш
Кейинги модда →
Модда 364. Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
Қўшни моддалар
- 359Иш берувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
- 360Мажбурий тиббий кўриклар
- 361Иш жойларига қўйиладиган талаблар
- 362Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш ва ўқитиш
- 364Ходимни соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш
- 365Ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш-профилактика муассасаларига олиб бориш
- 366Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш
- 367Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тушунчаси
Ушбу моддани қўллашда ёрдам керакми?
Талаб сизда қандай бажарилаётганини текширамиз ва нимани тартибга солиш кераклигини айтамиз.